Куртуа Моуриньо билан муносабатлари ҳақида гапирди
"Реал" дарвозабони Тибо Куртуа жамоанинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо билан аввалги ҳамкорлиги ҳақида фикр билдирди.
Белгиялик посбон португалиялик мутахассис билан "Челси"да бирга ишлаганини эслаб, ўзаро муносабатлари доимо яхши бўлганини таъкидлади.
"Бизнинг орамизда баъзан кичик тортишувлар ҳам бўлиб турарди (кулади).
Масалан, у мени "Эвертон"га қарши ўйинда захирада қолдирган. Сабаби, ундан олдинги "Астон Вилла"га қарши баҳсда икки марта қанотдан узатилган тўпни яхши назорат қила олмаган эдим.
Бу унинг мени рағбатлантириш ва реакциямни кўриш усули эди.
Кейинги ҳафта "Вест Хэм"га қарши ўйинда яна асосий таркибда майдонга тушдим ва беш-олтита ҳал қилувчи сейвни амалга оширдим.
Моуриньо жуда тўғрисўз мураббий. Мен ҳам шундайман. Шунинг учун муносабатларимиз ҳар доим жуда яхши бўлган", — деди Куртуа.
Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньo яқинда "Реал" бош мураббийи этиб тайинланган ва у иккинчи бор мадридликлар жамоасини бошқармоқда.

Фикрлар